Излаш
RUUZ

Жамият

Энди МИБ фуқаронинг рухсатисиз унинг ҳисобидан пул ечиб олади

МИБ энергоресурслар бўйича қарздорлиги бор истеъмолчиларнинг пластик карталаридан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорини ҳар ойда сўзсиз ечиб олади.

3553views0replies
0

UzNews.uz

Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан прокуратура органларида бир қатор янги бошқармалар ташкил этилиб, айримлари тугатилмоқда.  Шу билан биргаликда Бош прокурорга юридик ихтисосликка эга бўлмаган юқори малакали  мутахассисларни прокуратура органларига ишга олиш ҳуқуқи берилмоқда.
"Сувоқова" ва "Сувсоз" давлат корхоналарида 2852 та штат қисқартирилиб, Мажбурий ижро бюросига қўшимча равишда 2852 та штат бирлиги ажратилмоқда.
2018 йил 1 мартдан бошлаб турар жойга прописка қилинган вояга етган шахслар коммунал тўловлар бўйича уй мулкдори билан биргаликда (солидар) жавобгар ҳисобланади.
Мажбурий ижро бюросига энергоресурслар бўйича қарздорликлари мавжуд бўлган  истеъмолчиларнинг пластик карталарининг ҳисоб рақамларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги пул маблағларини ҳар ойда сўзсиз ечиб олиш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари 2018 йил 1 майга қадар ижро ҳужжатлари ва коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд шахсларнинг маълумотлари акс эттирилган умумфойдаланишдаги маълумотлар базаси яратилади.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, мазкур базага киритилган  қарздор жисмоний ва юридик шахслар йирик битимлар тузиш, айрим турдаги молия-кредит,  халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
3553views0replies
0

Изоҳлар