Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ички ишлар вазирлигида муҳим тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув Бош бошқармаси бошлиғи ўзгарди.

3841views0replies
1

mvd.tj

“UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи лавозимига узоқ йиллар мобайнида айнан Жиноят қидирув йўналишида фаолият олиб борган Полковник Қутлимуротов Илҳом Мадиярович тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сентябрь ойида Подполковник унвони соҳиби бўлган Қутлимуротов Илҳом Мадиярович - Ўзбекистон Республикаси ИИВ жиноят қидирув Бош бошқармаси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Илҳом Мадияровичнинг раҳбар ўринбосарлигидан бошлиқ лавозимига тайинланиши баробарида, унинг унвони ҳам Полковник унвонига ўзгарди.
Қўшимча қилиш мумкинки, Қутлимуротов Илҳом Мадиярович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқармасининг бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаган вақтида, яъни 2006 йилнинг 29 август куни “Жасорат” медали билан тақдирланган.
Бундан ташқари, Қутлимуротов Илҳом 2013 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган вақтида II даражали “Шон-шараф” ордени билан ҳам тақдирланган.
3841views0replies
1

Изоҳлар