Жамият

Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” стандарти жорий этилди

“Ҳалол” стандартлари – маҳсулотларни ислом дини талаблари бўйича ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва тамғалаш талабларни белгилайди.

Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” стандарти жорий этилди
Фото:azu.uz

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан жорий этилган “Ҳалол” стандарти, маҳсулотларнинг  соғлом рақобат муҳитини яратади.

 

2017 йилнинг декабрь ойида, Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасидан, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, “Ўзбекозиқовқатзахира” ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан ҳамфикр бўлиб, “Ҳалол” стандартини жорий этиш таклифини илгари сурган эди.

 

Маълумот учун: Ҳалол (яъни - рухсат этилган) тушунчаси – бу “ислом динида рухсат этилган ва йўл қўйилган барча маҳсулотлар” бўлса, “Ҳалол” стандартлари эса – маҳсулотларни ислом дини талаблари бўйича ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва тамғалаш жараёнларига бўлган талабларни белгилайди.

 

Статистик маълумотларга кўра, “Halal” стандартини жорий этиш бўйича Малайзия, Туркия, БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Индонезия каби мамлакатлар илғор ҳисобланади.

 

Бугунги кунда “Halal” белгиси остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга Европа иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Шунингдек, дунёда мусулмонларнинг ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд одам, ер аҳолисининг 24 фоизи) “Ҳалол” стандарти талаблари асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талабнинг ошишини таъминлайди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ
ҲОДИСАЛАР ТАРИХИ