Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро ва Навоийга бориши кутилмоқда

Сўнгги бор, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёевнинг, энди Бухоро ҳамда Навоий вилоятига ташриф буюриши айтилмоқда.

3475views0replies
0

president.uz

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 10 март куни Президент Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрган эди.
2017 йилнинг 28 март куни эса Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюрган ҳамда Вилоятнинг Қизилтепа, Кармана туманларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган ҳамда керакли маслаҳатларни берган эди.
Давлат раҳбари яқин кунларда амалга оширадиган ташрифи давомида, Бухоро ва Навоий вилоятининг қатор туманларида бўлиб, жойларда аҳолининг яшаш шароити ҳамда олиб борилган ишлар билан танишиши кутилмоқда.
3475views0replies
0

Изоҳлар