Излаш
RUUZ

Сиёсат

Рустам Иноятов Президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

МХХ раиси бўлиб ишлаган генерал-полковник Рустам Иноятов энди Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритади.

6281views0replies
1

Sputnik

Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти бугун, 31 январь куни хабар тарқатди.
2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5317-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 24 бандига мувофиқ, Рустам Расулевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилди.
6281views0replies
1

Изоҳлар