Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада ИИБ инспектори пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятида МХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ИИБ ходимини пора олаётганида қўлга олди.

2555views0replies
0

UzNews

2014 йил охирларида ички ишлар тизимида ишлаётган У.Йўлдошев Фарғона вилояти ИИБга қарашли патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси пост-патрул хизмати батальони кадрлар гуруҳи катта инспектори Каримжон Камоловни тушликка таклиф этиб, М. Эшпўлатова билан таништиради.
М.Эшпўлатова анчадан буён ўғлини ички ишлар идорасига ишга жойлаштиришни ўйлаб юрарди. Суҳбат асносида К.Камолов М. Эшпўлатованинг ўғлини ишга жойлаш учун 4 минг доллар бериши лозимлигини айтади.
Шунингдек, у ИИБга ишга кириш тартибини тушунтириб, агар зарурат туғилса, ёрдам бериши мумкинлигини билдирди.
М.Эшпўлатова ўғлини ички ишлар идорасига ишга олиб кириб қўйишни илтимос қилиб анча юрди. У.Йўлдошев нафақага чиққандан сўнг, 2017 йилда июль ойида К.Камолов билан учрашиб, М. Эшпўлатованинг ўғли ҳалиям ИИБга ишга кира олмаганини айтади.
Ишга киритиб қўйиш қанча бўлишини сўрайди. К.Камолов 3 минг доллар кетишини, аммо бу иш қўлидан келмаслигини, шундай бўлса-да, ҳаракат қилиб кўришини айтади. Каримжон ишга киритиш учун кетадиган “харажат”нинг маълум қисмини олиш таклифига кўнади.
Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда К. Камолов фуқаролар М.Эшпўлатова ҳамда У.Йўлдошевдан 500 долларни пора сифатида олаётганида ашёвий далил билан қўлга олинади.
ЎзАнинг хабарига кўра, К.Камолов Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ҳукмига кўра, 5 йил муддатга озодликдан муҳрум қилинди.
2555views0replies
0

Изоҳлар