Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳиндистонга фоҳишаликка қизларни юбораётган “гуруҳ” қўлга олинди

Тошкент вилояти ИИБнинг “UzNews.uz”га хабар беришича, 2018 йил 20 январь куни Тошкент вилоят ИИБ ҳамда МХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

2406views0replies
0

Иллюстрация

Тадбир давомида, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриб, Қибрай туманида вақтинча яшовчи, 29 ёшли Мадина Абдуллаева ўзининг шериги, Тошкент шаҳрида яшовчи, 37 ёшли Шоҳиста Юнусова билан, олдиндан тайёрлаб қўйилган виза ва чипта асосида Қибрай туманида яшовчи, 23 ёшли Муниса Саъдуллаевани, аэропорт орқали Ҳиндистонга юбораётгани аниқланган.
Олдиндан тил бириктириб, улар Мунисани Деҳли шаҳридаги танишлари “Дилфўза” исмли шахснинг ёнига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаб, жўнатиб юбораётган вақтларида қўлга олиндилар.
Ҳозирда, Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан  Мадина Абдуллаева ҳамда Шоҳиста Юнусова ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “е,з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис юқорида келтирилган исм-шарифлар ўзгартирилди.
2406views0replies
0

Изоҳлар