Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 4 эркак 1 эркакни ваҳшийларча дўппослади

19 январь куни тахминан соат 21:30 да Чилонзор тумани ҳудудида тўрт нафар ёш фуқаролар бир нафар эркакни ваҳшийларча дўппослаб кетишди.

6622views0replies
0

guvd.uz

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, муштлашув фуқаролар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида содир бўлган. Шундан сўнг, тўрт нафар эркак бошқа фуқарога оғир тан жароҳатлари етказишган.
Натижада жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилиб, унга "Бош мия очиқ жароҳати, бош мия оғир даражали жароҳати, бош мия чап ярим шарида қон қуйилиши, бош мия орқа бўйин соҳаси йиртилган жароҳати, ва бошқа кўплаб жароҳатлар” ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е,к” бандлари (безорилик оқибатида, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги вақтда ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган шахслар қидирилмоқда ҳамда уларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
6622views0replies
0

Изоҳлар