Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги коллежда ўқувчилар яна муштлашишди

Шайхонтоҳур туманидаги Гидрометрология коллежи талабалари ўтасида келишмовчилик юзага келди ва бунда 1-босқич ўқувчиси тан жароҳати олди.

3425views0replies
0

Яндекс харита

Тошкент шаҳар ИИББ Шайхонтоҳур ИИБдан олинган маълумотга кўра, 15 январь куни соат 22.55да ИИБ Навбатчилик қисмига, худди шу куни соат 22.00да вояга етмаган фуқарога тан жароҳати етказилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Унда айтилишича, 2001 йилда туғилган, Тахтапул маҳалласида яшовчи, Тахтапул маҳалласида жойлашган Гидрометрология коллежининг 1-босқич талабасига, коллеж биносида курсдоши томонидан тан жароҳати етказилгани айтилган.
Натижада эса, вояга етмаган Ш.Т РШТЁИМнинг қабул бўлимига “кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси билан олиб борилган ва унга тиббий ёрдам курсатилган.
Шунингдек, шу куни соат 23.05да Навбатчилик қисмига худди шу манзилда яшовчи яна бир фуқародан тан жароҳати олганлиги бўйича хабар келиб тушади.
Унга кўра, 15 январь куни тахминан соат 22.00да вояга етмаган, 2001 йилда туғилган, Тахтапул маҳалласида жойлашган Гидрометрология коллежининг, 1-босқич талабаси, Тахтапул кўчаси яшовчи А.Х. Шайхонтоҳур тумани З.Қобулова кўчасида жойлашган Гидрометрология коллежи биносида курсдоши томонидан тан жароҳати олганлиги маълум бўлган.
3425views0replies
0

Изоҳлар