Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қозоғистонда 50дан ортиқ ўзбекистонлик автобусда ёниб кетди

Бугун, 18 январь куни 57 нафар ўзбекистонлик бўлган, Самара-Чимкент йўналишида ҳаракатланаётган автобус ёниб кетди.

19844views0replies
0

Иллюстрация

Қозоғистон Республикаси Октоби вилоятининг Иргиз туманида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 киши вафот этди ва яна 5 киши жароҳатланди.
Бугун, 18 январь куни тахминан Остона вақти билан соат 10.30 да, Вилоят марказидан 320 км узоқликда, яъни Самара-Чимкент йўлининг Қалибай ҳудудидан ўтувчи қисмида "Икарус" автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Йўловчи ташувчи ушбу ичида бўлган 57 нафар ўзбекистонликдан 52 нафари воқеа жойида ёниш натижасида вафот этган бўлиб, фақат 5 кишигина ёнғиндан омон чиқишга улгурган.
Ёнғин вақтида иккита ёнғинни ўчириш махсус бригадасининг 8 кишилик жамоаси иш олиб борганига қарамай, ўзбекистонлик фуқароларни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.
Октобидаги Фавқулодда вазиятлар департаментининг хабар беришича, омон қолганларга психолог, шифокор, полиция ва қутқарувчилар барча ёрдамларни беришмоқда.
19844views0replies
0

Изоҳлар