Излаш
RUUZ

Жамият

"Аҳмадбой" ҳақида куйлаган таниқли "юлдуз" ўғирлик қилди

Ижтимоий тармоқларда “Аҳмадбой” ҳақида қўшиқ куйлаб, латифалар айтган қуйичирчиқлик йигит тилла узук ва дур тақинчоқларни ўғирлашда айбланмоқда.

4665views0replies
0

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг “UzNews.uz” га хабар беришича, жорий йилнинг 11 январь куни Қуйичирчиқ туманидаги Найман маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб хонадонида ўғирлик содир бўлгани ҳақида хабр қилган.
Тошкент вилояти ИИБ Тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб боргач, ўғирлик содир этилган хонадондан 300 АҚШ доллари, 100 минг сўм, нархи 600 минг сўмлик 1 дона тилла узук, нархи 200 минг сўм бўлган дур тақинчоғини ўғирлаб кетилганини аниқлаган.
Воқеани ўрганиш жараёнида ИИБ ходимлари, ўғирлик жорий йилнинг 11 январь куни соат 11:30 дан 16:30 гача бўлган вақт оралиғида уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дераза ойнасидан кирган номаълум шахс томонидан қилинганини аниқлаганлар.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Қуйичирчиқ Абай маҳалла фуқаролар йиғини Найман маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, ўқимайдиган, ишламайдиган лекин ҳаммага “Аҳмадбой” акамни қўйворилар ёки “Аҳмад, шахмат, отангга минг раҳмат” тарзидаги қўшиғу латифалари билан ижтимоий тармоқлар орқали машҳур бўлган Бектемир Рашидов содир этганлиги аниқланган.
Тезкор ҳаракатлар давомида “қаҳрамон” қўлга олинган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
4665views0replies
0

Изоҳлар