Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги Фарҳод бозорида ёнғин чиқди (Видео)

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг хабарига кўра, Фарҳод бозоридаги машина эҳтиёт қисмлари сотиш дўконида ёнғин чиққан.

2791views0replies
0

«Водители Ташкента»/Facebook

Бугун, 13 январь куни тахминан соат 12:23да машиналарга шиналар сотадиган савдо дўконида ёнғин чиққанлиги ҳақида маълум бўлди.
Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор тадбири натижасида тезкор гуруҳ вакиллари воқеа жойига етиб боришган ва фалокатнинг олдини олишга муваффақ бўлишди.
Тезкор гуруҳ “Омар” МЧЖга тегишли дўконда чиққан ёнғинни, соат 12:38да тўлиқ бартараф этишга эришган.
5 кв. метр майдонни қамраб олган ёнғин натижасида, автомашиналарнинг эски шиналари буткул яроқсиз ҳолга келган бўлиб, воқеа натижасида жароҳатланганлар қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
2791views0replies
0

Изоҳлар