Излаш
RUUZ

Жамият

ИИББ бўлимларига ходимлар танлови эълон қилинди

Танловда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган Тошкентда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

16821views0replies
2

UzNews.uz

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг қуйи тизимларидаги бўш бўлган сафдорлик лавозимларига ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилинди.
Танловда Тошкент шаҳрида доимий рўхатда туриб истиқомат қилувчи, 18 ёшдан кичик бўлмаган 30 ёшдан катта бўлмаган, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли ёки бир ойлик ҳарбий хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Ички ишлар органларига ишга кириш истагини билдирган фуқаролар, ҳар ойнинг 1-чи жума куни соат 08:00 дан 09:00 гача Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уйда жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ “Спорт соғломлаштириш мажмуаси”да Ички ишлар органларига ишга қабул қилиш масалалари бўйича тузилган комиссияга мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаролар ўзлари билан, фуқаролик паспорти (асли), таҳсил олган таълим муассасининг дипломи, ўрта маълумотга эга бўлганларга шаҳодатнома (асли), ҳарбий гувоҳномаси (асли), меҳнат дафтарчасини (асли ёки нусхаси) олиб келишлари билан бирга, суҳбатдан ўтиш учун савол жавобга тайёр ҳолда келиб мурожаат қилишлари мумкин.
Ички ишлар органларига ишга кириш тартиб қоидалари:
1.Дастлабки суҳбатдан ўтиши;
2.Индивидуал психологик тест синовини топшириб ўтиши;
3.Жисмоний тайёргарлик синовларини топшириб ўтиши;
4.Номзод ва унинг яқин қариндошларини тўлиқ ўрганиб чиқиш;
5.Соғлиги ҳолатига кўра Ички ишлар органлари хизматига яроқлилигини текшириш;
6.Тайинланиши мўлжаланаётган лавозимда амалиётни ўташи;
7.Якуний суҳбатдан ўтиши.
Қайд қилиб ўтамиз, номзодлар мурожаат қилган кундан бошлаб йилига икки маротаба синов имтихонларини топшириш ҳуқуқига эга.
16821views0replies
2

Изоҳлар