Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: "МХХ фаолиятини ислоҳ қилиш вақти келди"

22 декабрь куни давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Сенати аъзоларига Мурожаатномасида “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

2534views0replies
0

ЎзР Президенти матбуот хизмати

Президент таъкидлаганидек, Миллий хавфсизлик хизмати идоралари бугунги кунгача 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бу Низомга чорак аср давомида тегилмаганлиги ва ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келинганлиги ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган.
"Дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизм тарқалишига ҳамда бу иллатлар глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмоқда", - деди Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.
Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти ва хавфсизлигимизни сақлаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормоқда. Айнан шу нуқтаи назардан ва глобаллашув даврининг барча таҳдидларини инобатга олган ҳолда Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди, дея қайд этди.
Давлатимиз раҳбари шу муносабат билан “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида”ги ва “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этди.
2534views0replies
0

Изоҳлар