Излаш
RUUZ

Жамият

Янги йил тантаналари Тошкентнинг 12 та жойида ўтказилади

27 декабрдан 8 январга қадар Тошкентда янги йил байрамига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади.

2325views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг хабар беришича, янги йил тантаналари пойтахтнинг 12 та жойида ўтказилади.
Қайд қилиб ўтамиз, бу йил байрам арчаси Лабзак ва Қодирий кўчаларида жойлашган “Наврўз” боғига ўрнатилган.
Бундан ташқари, арча ва байрамлар:
1. “Мустақиллик” майдонида
2. Чилонзор тумани: “Roison Elektronics” корхонаси олди майдонида
3. Шайхонтоҳур тумани: “Хадра” майдонида ва “Анхор-Локомотив” истироҳат боғида
4. Мирзо-Улуғбек тумани: “Локомотив” истироҳат боғида ва “Эко боғ” олд майдонида
5. Олмазор туманида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида
6. Яшнобод туманидаги “Дўстлик” ва “Ашхобод” истироҳат боғларида
7. Сергели туманидаги "Greenpark" боғида
8. Бектемир туманидаги “Қуёшча нури” боғида ташкиллаштирилади.
2325views0replies
0

Изоҳлар