Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Дубайдан BMW олиб келиб беришга ваъда берган эркак қўлга олинди

22 ёшли эркак БААдан BMW русумидаги автомобиль олиб келиб беришга ваъда бериб, аввалдан тўлов сифатида 32 минг АҚШ долларидан ошиқ маблағни олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

2181views0replies
0

Иллюстрация

UzNews.uz мухбирига Шайхонтоҳур тумани ИИБда берилган хабарга кўра, 1994 йилда туғилган фуқаро 1993 йилда туғилган жабрланувчининг ишончига кириб, Дубай шаҳридан (БАА) BMW русумидаги автомобилни арзон нархда олиб келиб беришга ваъда берган. Шундай қилиб, фуқаро алдов йўли билан 32 300 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Фирибгарликда гумон қилинаётган шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 224-моддаси билан қўлга олинган.
2181views0replies
0

Изоҳлар