Излаш
RUUZ

Жамият

Икки фуқаро Ўзбекистондан $500 мингни олиб чиқишга уринишди (Видео)

Наманган вилоятида ноқонуний равишда Қирғизистонга 469 минг АҚШ доллари ва 4,1 миллион Россия рублини олиб чиқишга уринган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.

3160views0replies
0

"Ўзбекистон24" телеканалининг хабар қилишича, қонунбузарлар "Damas" микроавтобусида Қирғизистонга кетаётиб, 469 минг АҚШ доллари ва 4,1 миллион Россия рублини скотч билан ўраб, қопларга солиб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда 8 йил муддатгача озодликдан маҳрум этилишни ўз ичига олади.
3160views0replies
0

Изоҳлар