Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги "Шаршара" колбаса цехида эшак гўштидан фойдаланилди

Прокуратура колбаса маҳсулотларини тайёрлашда эшак гўштидан фойдаланган "Шаршара" колбаса цехига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

3279views0replies
0

twitter.com/sharshara_uz

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига 69,6 кг эшак гўшти пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган «GOLD PREMIUM PRODUCT» МЧЖга қарашли “Шаршара” номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ўтказиш учун олиб келинганлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу гўшт цех ишчилари томонидан бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланиб, цехда мавжуд бўлган 275 кг гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Тегишли мутахассисларнинг хулосасига кўра, олиб қўйилган гўшт маҳсулотлари истеъмолчиларнинг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3279views0replies
0

Изоҳлар