Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ва Evergreen Motors компанияси ўртасида Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

2430views0replies
0

Меморандум Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев ва Evergreen Motors компанияси бош ижрочи директори Эдвард Ким томонидан имзоланди.
Президентнинг Кореяга давлат ташрифини ёритиш бўйича матбуот марказининг хабар беришича, лойиҳа 200 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан янги йўловчи ташувчи «Tracker» автомобили, модернизация қилинган «Cobalt» модели, шунингдек, мотоцикл ва мотороллерларни серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилган эди.
2430views0replies
0

Изоҳлар