Излаш
RUUZ

Жамият

Собиқ ҳайдовчи оила қизи ҳақида гап-сўз тарқатмаслиги учун $12 000 талаб қилди

Миробод туманида оиланинг собиқ ҳайдовчиси оила бекасидан унинг қизи эркак кишилар билан яқин алоқаларда бўлганлиги ҳақида гап-сўзлар тарқатишини айтиб, ундан пул талаб қилган.

7425views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, фуқаро бир неча йил муқаддам  бир оиланинг шахсий ҳайдовчиси бўлиб ишлаган, 2017 йилнинг август ойидан буён мазкур шахс оила бекасига таҳдид қилиб, у ҳайдовчи сифатида ишлаб келган вақтида унинг қизи эркак кишилар билан яқин алоқаларда бўлиб келганлигини айтиб, жим юриши учун 12 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан товламачини қўлга олиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.
Соат 14:30 ларда, Миробод тумани ҳудудида 1982 йилда туғилган фуқаро талаб қилинган пулнинг бир қисми сифатида 3.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик, яъни жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, ўзгадан мулкий манфаатлар беришни талаб қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
7425views0replies
0

Изоҳлар