Излаш
RUUZ

Жамият

24 ёшли фуқаро "Чорсу" бозоридан арава ўғирлагани учун қамалиши мумкин

Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқарога нисбатан 7 ноябрь куни соат 20:40 атрофида, "Чорсу" бозори ҳудудида қаровсиз қолдирилган маҳсулот солинадиган аравани ўғирлагани учун жиноят иши қўзғатилди.

2878views0replies
1

"Эски Жўва" (Чорсу) бозори бош менежери ўғирлик ҳақидаги шикояти билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Арава 1.500.000 сўмга баҳоланган.
Шайхонтоҳур тумани ИИБдаги манбаанинг UzNews.uz мухбирига берган хабарига кўра, ўғри 1993 йилда туғилган Аширбоев Санжар ўша куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-1-моддасига (ўғирлик) асосан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур моддага асосан, жазо ЭКИҲ 50 бараварида жарима тўлаш, 360 соатгача мажбурий жамоат ишларига жалб қилиниш ёки 3 йил муддатгача озодликдан маҳрум этилиш кўринишида берилиши мумкин.
2878views0replies
1

Изоҳлар