Излаш
RUUZ

Сиёсат

Жиззахда Шароф Рашидов ҳайкали очилди

Бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда Шароф Рашидов ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2994views0replies
0

Архив фото/fb.com/Mirziyoyev

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, адабиёт ва санъат намояндалари, вилоят аҳли, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган юртдошларимиз, чет эллик меҳмонлар иштирок этди. Шароф Рашидовнинг фарзандлари, дўстлари, ҳамкасблари, шогирдлари ва бошқа яқинлари қатнашди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари Шароф Рашидовнинг халқимиз манфаатлари йўлидаги улкан хизматлари ҳақида сўзлади. Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққани, ноёб ақл-заковати, меҳнатсеварлиги ва камтарлиги билан катта обрў-эътибор қозонгани, халқимизга садоқат билан ҳалол хизмат қилганини таъкидлади.
"Шароф Рашидов умр бўйи ўз халқига, барча соф ниятли инсонларга яхшилик қилиб, уларни улуғ мақсадлар йўлида бирлаштириб, эзгу ишларга сафарбар этиб яшади, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Бу олижаноб, донишманд ва бағрикенг инсон, қандай суронли синовларга дуч келган бўлмасин, юксак гуманистик ғояларга доимо содиқ бўлиб, халқимиз қалбида яхши ном, сўнмас хотира қолдирди".
Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Оқил Салимов, меҳнат фахрийси Исмоил Жўрабеков, учувчи-космонавт Владимир Жонибеков, меҳнат фахрийси Қаллибек Камалов, Шароф Рашидовнинг қизи, академик Сайёра Рашидова ва бошқалар Шароф Рашидов билан боғлиқ хотиралари, у кишининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлади.
Шароф Рашидов ҳайкалини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова очди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради, шунингдек, ҳайкалга гуллар қўйилди.
2994views0replies
0

Изоҳлар