Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ёш тадбиркорларга 74,8 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар бериляпти

Ўзбекистон Миллий банки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида ёш тадбиркорларга ЭКИҲ 500 (74,8 миллион) баробаригача имтиёзли кредит беришни бошлади.

11935views0replies
0

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар қилинмоқда банк сайтида.
Мазкур меморандум доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ўз бизнесларини ташкил этишларига кўмаклашиш, ҳамда ёшлар тадбиркорлиги ривожланишини янада рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида ёшларга банк талаблари асосида имтиёзли кредитлар ажратиш кўзда тутилган.
Ушбу имтиёзли кредитлар Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан энг кам ойлик иш хақининг 500 баробари миқдоригача бўлган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (14 фоиз) ажратилиши белгиланган.
Қайд қилиб ўтамиз, 27 октябрь куни дастлабки 11 та ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича сертификатлар топширилди.
11935views0replies
0

Изоҳлар