Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлади

Қорақалпоғистон Халқ таълими вазири Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

2657views0replies
1

Биринчи ўринбосар этиб Бектурдиев Кадирбай Бекбосинович тайинланди. Янги ўринбосар тайинловга қадар 2015 йилдан Қорақалпоғистон Халқ таълими вазири лавозимида ишлаётган эди.
Бектурдиев бу лавозимда жорий йилнинг июнь ойидан бери мазкур лавозимни эгаллаб келган Турғунов Собитхоннинг ўрнини эгаллади.
Бектурдиев Кадирбай Бекбосинович 1979 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли туманида туғилган. 2002 йил Қорақалпоқ давлат университетини  тамомлаган.
2657views0replies
1

Изоҳлар