Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Чилонзорда ўғрилар Бангладеш фуқароларига ҳужум қилишди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бир гуруҳ шахслар пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, Бангладеш фуқароларидан умумий қиймати деярли 5200 АҚШ доллари бўлган буюмларни ва пулларни ўғирлашган.

4882views0replies
1

guvd.uz

22 октябрь куни, тахминан соат 01:00 да Чилонзор тумани ҳудудида Бангладеш фуқароларига босқинчилик уюштирилди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, беш нафар ҳуқуқбузар босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Қизил шарқ мавзесида уч нафар Бангладеш фуқароларига ҳужум қилган.
Пичоқ билан қўрқитган ҳолда, уларга тегишли бўлган жами баҳоси 4.400 АҚШ доллари бўлган мол- мулкларини, шунингдек, 700 АҚШ доллари ва 500.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б,в” банди (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, анча миқдордаги ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 
4882views0replies
1

Изоҳлар