Излаш
RUUZ

Жамият

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" модель кўринишидаги стюардессаларни йиғяпти

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси борткузатувчи лавозимига қизлар танловини эълон қилди.

2647views0replies
0

uzairways.com

Номзодларга талаблар:
• Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
• Тошкент шаҳрида пропискадан ўтган бўлиши ёки вақтинча рўйхатдан ўтган бўлиши;
• Ёши - 18 дан 25 гача. Танлов ўтказилаётган вақтда 18 ёшга етмаган ёки 25 дан ошган шахслар танловда иштирок этишга қўйилмайдилар;
• Маълумоти – ўрта махсусдан паст бўлмаслиги керак (академик лицей ёки коллеж);
• Давлат, рус ва инглиз тилларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун етарли даражада билиш шарт. Қўшимча чет тилларини билишига алоҳида эътибор берилади.
Ташқи кўринишга талаблар:
• Бўйи: 162 см дан 175 см гача. Оғирлиги бўйига мутаносиб бўлиши керак. Ҳушбичим, келишган қадди қоматли, юзида ва тана тузилишида кўриниб турадиган ташқи нуқсонлар бўлмаслиги, сариқ ва оқ металлардан тиш қопламалари бўлмаслиги, нутқи равон бўлиши, танасининг кўриниб турадиган жойларида пирсинг ва татуировка бўлмаслиги керак, сочлар батартиб турмакланган бўлиши зарур.
Ариза топшириш учун зарур ҳужжатлар рўйхати:
• Паспорт нусхаси;
• Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат – аттестат ёки диплом нусхаси, баҳолар варақаси билан бирга;
• Тил бўйича тайёргарлик курсларини тугатганлик ҳақида гувоҳнома (мавжуд бўлса);
• Ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур шахслар учун);
• Меҳнат дафтарчаси (меҳнат стажи бўлганда).
Ҳужжатлар топширилаётган пайтда анкета-ариза тўлдирилади. Ёнида паспорт ва 6х9 ўлчамдаги битта фотосурат бўлиши керак.
Аризалар тўлиқ тўплам ҳолида қабул қилинади ва қайтариб берилмайди.
Танловда номзодларнинг умумий савияси ва онг-билим даражасига катта эътибор берилади: улар мамлакатимиз тарихи ва географияси, тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар, тарихий ва миллий қаҳрамонларимизнинг биографияси, дунё географияси бўйича билимга эга бўлиш керак.
Танлов ўтказиш натижаларини объектив кўриб чиқиш мақсадида танлов иштирокчилари жавобларини аудио/видео ёзувига олишга йўл қўйилади.
Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар тиббий кўрикдан ўтадилар. Соғлиққа қўйиладиган талаблар ўта юқори. Парвоз ишларига лаёқатлилик ҳақида хулосани врачлик–учувчилар эксперт комиссияси беради.
Аризалар миллий авиакомпаниянинг учувчилар мажмуасида Тошкент шаҳар, Локомотив кўчаси манзилида шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 09:00 дан 12:00 гача қабул қилинади.
Танловга ҳужжатлар 2017 йилнинг 10 ноябрига (10 ноябрь куни ҳам) қадар қабул қилинади.
2647views0replies
0

Изоҳлар