Излаш
RUUZ

Маданият

"Ўзбекконцерт" давлат муассасасига Одил Абдуқаҳҳоров раҳбар этиб тайинланди

Одил Абдуғаниевич Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

3745views0replies
0

madaniyat.uz

Одил Абдуқаҳҳоров бу лавозимда шу кунга қадар "Ўзбекконцерт" директори вазифаларини бажарувчи лавозимида ишлаган Азамат Ҳайдаровнинг ўрнини эгаллади.
Давлат муассасасининг янги раҳбарини маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков 21 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда таништирди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 15 февралидаги қарорига мувофиқ, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида ташкил этилган.
3745views0replies
0

Изоҳлар