Ўзбекистонга иш билан ташриф буюрадиган Туркия фуқароларига бир йил муддатгача бўлган визалар 3 иш куни ичида (ҳужжат қабул қилинган кунни ҳисобламаганда) расмийлаштирилади.
Шунингдек, Ўзбекистонга сайёҳ сифатида келадиган Туркия фуқаролари учун ҳам бир ой муддатгача бўлган визалар 3 иш куни ичида (ҳужжат қабул қилинган кунни ҳисобламаганда) расмийлаштирилади.