Излаш
RUUZ

Жамият

Гулнора Каримованинг миллионлари кимга қолади

Бернда (Швейцария) Гулнора Каримованинг Женевадаги "Lombard Odier" банкида музлатиб қўйилган 784 миллион АҚШ доллари кимга тегиши ҳақида маҳфий музокаралар бошланди.

3546views0replies
0

Le Temps газетасининг хабар қилишича, АҚШ ва Нидерландияликлар 800 миллион (784 миллион доллар) Швейцария франкидан катта қисмини қўлга киритишлари мумкин.
Қайд қилиб ўтамиз, маҳфий музокараларда Гулнора Каримова иши билан шуғулланаётган Бош прокуратура, федерал адлия офиси, халқаро ишлар бўйича федерал департамент ҳамда тараққиёт ва ҳамкорлик дирекцияси иштирок этмоқда.
Le Temps'нинг қайд этишича, музлатилган маблағлар турли телекоммуникация компанияларидан пора сифатида олинган. Швейцария бу маблағлар аҳоли манфаати учун хизмат қилишини таъминлаш мақсадида назоратли реституцияни амалга оширишни кўзда тутмоқда.
Аммо, Ўзбекистон ҳукумати ушбу маблағларни назорат қилиш имкониятига эга бўлмайди деган ҳавотир мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 24 октябрда Гулнора Каримовага нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Г.Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
3546views0replies
0

Изоҳлар