Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Халқ таълими вазири ўринбосарини тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 октябрдаги қарорига кўра, Сидиқов Жаҳонгир Раҳмонович Халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди.

3842views0replies
0

Жаҳонгир Сидиқов 2014 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Сидиқов 2008-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси Давлат бюджети жамланма таҳлили бўлими бошлиғи ўринбосари, 2011-2014 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар жамланма таҳлили бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
3842views0replies
0

Изоҳлар