Излаш
RUUZ

Спорт

Президент Жавоҳир Синдоровга MacBook совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби, халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга сўнгги моделдаги ноутбук (MacBook) совға қилди.

2612views0replies
0

"Президентимизнинг биз ёшларга кўрсатаётган улкан эътибор ва ғамхўрлигидан миннатдормиз", – дейди Жавоҳир Синдоров. – Халқаро майдонда эришаётган ғалабаларимиз мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор туфайлидир. Президентимизнинг совғаси мени янада юксак марралар сари руҳлантиради, келажакда халқаро гроссмейстер талабини бажаришимда яқин кўмакдошим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Осиё ва Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Синдоров халқаро шахмат устаси унвонини олди.
2612views0replies
0

Изоҳлар