Излаш
RUUZ

Жамият

ТАТКҲК директори мактабгача таълим вазири этиб тайинланди

Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, сенатор Агриппина Шин янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигининг раҳбари этиб тайинланди.

3192views0replies
0

www.fb.com/agrippina.shin

Вазир ўринбосари этиб шу вақтгача Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Собитхон Турғунов тайинланди. Ушбу маълумотни UzNews.uz мухбирига ҳукуматдаги манбаалар тасдиқлашди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мактабгача таълим вазирлиги Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 30 сентябрь санасидаги қарори билан ташкил этилган.
Вазирликнинг асосий вазифалари мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашдан иборат.
3192views0replies
0

Изоҳлар