Ҳодисалар
Ўзбекистонлик сартарошни Подмосковьеда шавқатсизларча ўлдиришди (Видео)

13 октябрь куни мижоз Подмосковье вилоятида ўзбекистонлик сартарошни шавқатсизларча ўлдирди.

Ўзбекистонлик сартарошни Подмосковьеда шавқатсизларча ўлдиришди (Видео)

Шавқатсизларча амалга оширилган қотиллик видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган. Мижозлардан бири айтишича, Достон Адеҳанов исмли ўзбекистонлик сартарош Подмосковье вилоятидаги гўзаллик салонида ишлаган.

 

Ҳодисадан олдин сартарошнинг олдига эркак киши келиб, унинг сочини кесиб қўйишини сўраган. Сочи кесилганидан сўнг, мижоз сартарошга 200 рубль бериб кетган. Эртаси куни, яъни 13 октябрь санасида мижоз қайтиб келиб, сочи унга ёқмаганлигини айтган. Мижоз унга айнан нима ёқмаганини айтолмаганига қарамай, Достон ўз ишини қайтадан қилишни бошлаган. Аммо, мижозга якуний натижа ҳам ёқмаган. Ғазабланган эркак сартарошни кўчага олиб чиқиб, қаттиқ буюм билан юрак қисмига уч марта зарба берган. Сартарош тириклигини кўрган қотил ортига қайтиб, уни ўлгунича дўппослаган. Видеода акс эттирилишича, йигит унга қаршилик кўрсатмаган.

 

Қайд этиш жоиз, ҳодиса содир бўлаётган вақтда биронта ҳам гувоҳ ёрдам беришга ёки жанжалга аралашишга уринмаган. Олинган тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи воқеа жойида оламдан ўтган.

 

Бу вақтда қотил ҳодиса жойини шошилмаган ҳолда тарк этган ва номаълум жойга яширинган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОССИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОССИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОССИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ
ҲОДИСАЛАР ТАРИХИ