Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда Шимолий вокзал ёнида янги кўприк очилди (Фото)

28 сентябрь куни кечаси Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчалари туташган ҳудуддаги йўл ўтказгич транспорт ҳаракати учун очилди.

3573views0replies
1

UzNews.uz

Бу ҳақдаги маълумот ижтимоий тармоқларга гувоҳлар томонидан тарқатилди ва UzNews.uz мухбири томонидан тасдиқланди.
Таъкидлаш жоиз, янги кўприк ҳайдовчиларга қулайлик яратди. Авваллари ярим соат сарфланган масофани энди ҳайдовчилар бир неча дақиқада босиб ўта оладилар.
Кўприкнинг узунлиги 346 метр, эни 30 метр бўлган Миробод туманидаги қисми реконструкция қилинди, унга узунлиги 281 метр, эни 22 метр бўлган янги қисми бириктирилган.
Кўприк нафақат ҳайдовчиларга, шунингдек, пиёдаларга ҳам қулайлик яратди ва кўприкда ҳаракатланиш хавфсизлиги даражасини ҳам оширди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шимолий вокзал яқинидаги йўл ўтказгични тиклаш ҳақида қарор қабул қилган эди.
3573views0replies
1

Изоҳлар