Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистоннинг биринчи "ақлли" шаҳри қандай кўринишда бўлади (Видео)

Тошкент вилояти маъмурий марказининг 2025 йилга бориб тугатиладиган Нурафшон шаҳри видео лойиҳаси тақдим этилди.

4818views0replies
0

Шаҳар Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳар бўлади, унда маъмурий бинолар, замонавий ва қулай турар жойлар, бизнес марказлар, меҳмонхоналар, спорт мажмуалари, ёшлар ижодиёт маркази, кутубхона, мактаблар, кўп тармоқли шифохона бунёд этилади.
Шунингдек, истироҳат боғлари, боғлар, майдонлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун ҳиёбонлар ташкил этиш кўзда тутилган. Самарали жамоат транспорти тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Шаҳар маркази орқали сунъий анҳор оқиб ўтади, унинг ёқаси бўйлаб йўл ётқизилиб, кафе, дўкон ва бошқа объектлар очилади.
Тошкент ва Нурафшонни тезюрар автомобиль йўли боғлайди.
4818views0replies
0

Изоҳлар