Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент: ИИБ ходимларидан халқ норози (видео)

"Агар биз мана шу соҳани жой жойига қўймас эканмиз, одамлар, халқимиз бизга ҳеч қачон ишонмайди, одамларга биринчи тинчлик керак, тинчликни бевосита таъминлаб берадиган - бу ички ишлар идоралари".

3619views0replies
1

17 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти фақат содир этилган жиноятлар ва уларнинг очилиш даражаси ҳақида ахборот бериш билан чекланиб қолаётганини, ҳудудларда ўтказилган профилактик тадбирлар, уларнинг самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш, жойларда ички ишлар органлари фаолиятини мунтазам мувофиқлаштириб бориш каби масалаларга жиддий эътибор бермаётганини кўрсатиб ўтди.
"Бу борада яна бир муҳим масала – ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш фақат ички ишлар органининг вазифаси деган эскича қарашдан воз кечилмагани билан боғлиқдир. Хусусан, содир этилган оғир жиноятларнинг ҳар бешинчисига оилавий турмуш муносабатлари сабаб бўлган. Ваҳоланки, маҳаллалар, хотин-қизлар қўмиталари оилавий келишмовчиликларни ўрганиб, ўз вақтида бартараф этиши мумкин эди", - деди давлатимиз раҳбари.
Давлатимиз раҳбари одамлар ўзини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун тўла ишонч билан, авваламбор, ички ишлар идораларига, профилактика инспекторларига мурожаат қилишига, ҳар бир ходимда ўз ҳимоячисини кўришига эришиш зарурлигини таъкидлади. Шундагина ички ишлар органлари халқ ўртасида муносиб обрў-эътибор қозонади.
3619views0replies
1

Изоҳлар