Излаш
RUUZ

Коронавирус

Самарқандда тиббиёт ва ИИБ ходимлари коронавирус инфекциясига чалинганлиги маълум қилинди

Вилоятнинг Пайариқ туманида вирус аниқланган 28 нафар фуқаролар орасида тиббиёт, ИИБ ва туман газ идораси ходимлари, мактаб ўқувчилари ва нафақахўрлар ҳам борлиги ошкор этилди.

1577views0replies
0

@koronavirusinfouz

Пайариқ туман ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятининг ушбу туманида қайд этилган 28 та ҳолатда беморларнинг 11 нафари — тиббиёт ходими, 1 нафари — туман газ идораси ходими, 1 нафари — ИИБ ходими,  3 нафари — мавсумий ишчи, 1 нафари — ҳайдовчи, 1 нафари — тадбиркор, 4 нафари — уй бекаси, 2 нафари — мактаб ўқувчиси ва 4 нафари — нафақахўр экани ошкор қилинди.
Бугунги кунда беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлганлар, жами 117 та хонадондаги 121 нафар фуқаро уй шароитида карантинга олинган.
1577views0replies
0

Изоҳлар