Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Миллий матбуот марказида “Аҳоли учун арзон кўп қаватли уй-жойларни кредитлаш бўйича янги чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

2018 йил 17 август куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Аҳоли учун арзон кўп қаватли уй-жойларни кредитлаш бўйича янги чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

17857views0replies
0

Тадбирда “Ипотека-банк” АТИБ Ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси бошлиғи Бобур Нурмухамедов, “Ипотека-банк” АТИБ Курилиш ташкилотларини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Шухрат Ташпулатов, “Ипотека-банк” АТИБ Ипотека ва истеъмол кредитлари бошкармаси бошлиғи ўринбосари Фарход Курбонов хамда банк мутасадди xодимлари шунингдек, “Ўзшахар курилиш инвест” ИК МЧЖ вакиллари ва теле ва радио, интернет ва матбуот нашрлари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларида “Ипотека-банк”  АТИБнинг хам муносиб xизматлари борлигини алохида эътироф этилди. Шунингдек, банк зиммасида курилишларни молиялаштириш, куриб битказилган уй-жойларни ахолига белгиланган кредитлар асосида сотиш каби кўплаб мухим вазифалар ижросини таъминлаш юклатилганлигига банк мутаxассислари қурилиш майдонларидаги иш жараёнини доимий ўрганиб, объектларни ўз вактида, сифатли топширилиши юзасидан мунтазам назорат ишларини олиб бораётганига алохида урҳу берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017 - 2020 йилларда шахарларда арзон кўп квартирали уйларни куриш ва реконструкция килиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-2660-сон ва 2017 йил 13 январда кабул килинган «2017 - 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни куриш ва реконструкция килиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПК-2728-сон қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни куриш ва реконструкция килиш дастурини самарали амалга ошириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-3350 сонли карорларда ахолининг эхтиёжманд кисмини уй-жой билан таъминлашни янада кучайтириш максадида кабул килинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизнинг барча шахарларида кўп каватли уйлар куриш белгиланган.
Ипотека кредитларини ажратилишида, кредит бериш тартибини такомиллаштириш, бу борада ахолига яратилаётган кулайликлар xусусида “Ипотека-банк”АТИБ Ипотека ва истеъмол кредитлари бошкармаси бошлиғи Бобур Нурмухамедов алохида тўxталиб, банк томонидан ахоли учун арзон, барча қулайликларга эга бўлган кўп каватли уй-жойларга ажратиладиган кредитларни бериш меxанизмини соддалаштирилиши юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар билан таништириб ўтди.
Давлатимиз рахбарининг 2017 йил 23 октябрдаги “2017-2020 йилларда шахарларда арзон кўп квартирали уй-жойларни куриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш бўйича кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 6 июлдаги 555-ф-сонли фармойишига мувофик айни пайтда Тошкент шахри ва республикамизнинг барча шахарларида 411 та кўп квартирали уй-жой курилиши жадал давом этмокда. Режага кўра, шу йилнинг ўзида 16 995 та мухтож оилалар арзон ва шинам уй-жой билан таъминланади.
Уй-жойга мухтож фукароларни (оилаларни) аниклаш ва xонадонларга бириктириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли карори билан тасдикланган низомнинг талабларидан келиб чикиб шахар (туман) хокимлигида ташкил этилган худудий  комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Арзон уй-жойларни ахолига бириктирилиш тартиби хусусан, худудий комиссиялар фаолияти хакида “Ипотека-банк” АТИБ Ипотека ва истеъмол кредитлари бошкармаси бошлиғи ўринбосари Фарход Курбонов ўз маърузасида тўxталиб, бу борада банкда ахолига яратилаётган кулайликлар xусусан “Бир дарча” кулайликлари xусусида гапириб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги “2018 йилда кишлок жойларда янгиланган намунавий лойихалар бўйича арзон уй-жойлар ва шахарларда арзон кўп квартирали уйлар куриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўгърисида”ги ПК-3863-сонли карорига биноан уй-жойга мухтож бўлан фукароларга янада энгиллик яратиш максадида бошлаб бошлангъич бадал маблагъларини 10-20% ўзгарувчан (дифференциал) яъни, кўп каватли уй-жойларнинг каватига караб бошлангъич бадал микдори белгиланиши келиб чикиб, ўртача 15 фоизни ташкил этади.
“Арзон ва кўп каватли уйларни курилишини молиялаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар xусусида “Ипотека-банк” АТИБ курилиш ташкилотларини молиялаштириш бошкармаси бошлигъи Шухрат Ташпулатов йигъилганларга атрофлича сўзлаб берди. Хозирда  2017-2020 йилларда шахарларда кўп квартирали уйларни куриш ва реконструксия килиш дастурининг параметрлари тасдикланган бўлиб, унга кўра келгуси 4 йил давомида жами 51 350 квартирадан иборат 5, 7 ва 9 каватли 1 236 та уй-жойлар курилиши белгиланган.
Карорда белгиланган вазифалардан келиб чикиб, «Ипотека банк» АТИБ томонидан 2018 йил учун режалаштирилган жами 16 995 xонадонли 411 та кўп каватли уй-жойлар курилиши молиялаштирилмокда. Бу карорга асосан, ушбу кўп каватли уй-жойлар курилиши учун «Ўзшахар курилиш инвест» инжиниринг компаниясига 3,2 трлн. сўм микдорида кредит линиялари очилди.
Мазкур 411 та кўп каватли уй-жойлар йил якунига кадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Уларда курилиш ишларининг бориши, сифатли материаллардан фойдаланилиши, замонавий меъморлик меъёрларига амал килиниши тегишли давлат органлари ва ташкилотлар томонидан катъий назорат килиб борилмокда. Ахир, кўркам лойиха асосида барпо этилган, пойдевори мустахкам, пишик гъиштдан кўтарилган, томи металл томёпкич билан ёпилган уй нафакат шинам бўлади, балки бир неча авлодга xизмат килади.
Тадбирда иштирок этган “Ўзшахар курилиш инвест” бош мухандиси Б.Курбанов, маркетинг бўлими рахбари М.Назаров, маркетинг бўлими рахбари ўринбосари Л.Умаров, компания бош юристконсултанти йигъилганларга уй-жойларни курилишини бориши, курилиш материалларига кўйилаётган талаб кўп каватли уйлардаги сейсмик баркарорликка кадар бўлган хамма жараён хакида сўзлаб бердилар.
Тадбир доирасида  «Ипотека-банк» АТИБ ахолини уй-жой таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг фаол иштирокчилардан бири эканлиги шу боисдан, белгиланган вазифалар ижросини ўз вактида бажариш, мижозлар ишончини оклаш, уларга сифатли, кулай ва тезкор банк xизматларини кўрсатиш борасида самарали меxанизм яратилганлиги алохида таъкидлаб ўтилди.
Анжуман сўнггида иштирокчилар журналистлар саволларига жавоб бердилар.                                                                                                                                                                                             
Реклама                                                                                                                                                
17857views0replies
0

Изоҳлар