Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда аянчли ЙТҲ содир бўлди

 Йўл транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлиб, 1 киши касалхонага ётқизилди.

13050views0replies
0

UzNews.uz

Шу йил 17 август куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшаган И.А. маст ҳолда “Нексия” русумли автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1012-км.да ҳайдаб кетаётиб ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган И.Р. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинасининг орқа томонига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада ҳайдовчи И.А. ва унинг 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, яна бир йўловчи эса касалхонага ётқизилган.
13050views0replies
0

Изоҳлар