Излаш
RUUZ

Жамият

Жамшид Кенжаевнинг ўлимида айбланиб яна 3 киши қўлга олинди

Тошкентдаги “Аurum898” тунги клуби қўриқчилари томонидан аёвсиз калтакланган ва пичоқлангани натижасида вафот этган спортчи ўлимида айбланиб яна 3 нафар қўриқчилар қамоққа олинди.

24856views18replies
0

Кадр

“Аurum898” тунги клуби кириш эшиги олдида Ж.Кенжаев, тунги клуб қўриқчилари Ш.Ильясов ва А.Мирзаев билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ш.Ильясовга ва А.Мирзаевга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.
Жанжал давомида воқеа жойида бўлган “Аurum898” тунги клубида қўриқловчи ёрдамчи Ш.Қиличов фуқаро Ж.Кенжаевни қўлидан ошхона пичоғини тортиб олиб, унга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.
Ж.Кенжаевга қўриқчилар Ж.Ёрқулов, С.Комолиддинов, А.Ҳамраев ва клуб ёнидаги бошқа бир нечта шахслар ҳам қўллари, оёқлари ва ёғоч дасталари (биталар) билан уриб, тан жароҳатлари етказишган.
Ж.Кенжаев "санчилиб кесилган жароҳатлари, ташқи қон кетиши, геморрагик шок 3-даража" ташхиси билан тумандаги 7-сонли шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан 09.08.2018 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қиличовга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова “UzNews.uz” га маълум қилишича, тергов давомида Ш.Қиличов ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми, С.Комолиддинов, Ж.Ёрқулов ва А.Ҳамраевлар ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Уларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
24856views18replies
0

Изоҳлар