Излаш
RUUZ

Сиёсат

Абитуриент сохта паспорт билан 7 та текширувдан бемалол ўтиб кетди (видео)

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари Юридик университетнинг барча текширувларидан сохта паспорт билан ўтиб кетган сохта абитуриентни қўлга олди.

8479views2replies
0

Усмонов Улуғбек Махсуд ўғли номига расмийлаштирилган фуқаролик паспортини уддабуронлик билан “сохталаштириб” Юридик университети тест имтиҳонларига кирган 24 ёшли Жаҳонгирмирзо Фозилов ўзига юклатилган вазифани тугата олмади.
Барча текширувлардан ўтиб, тест якунланишига бир соат қолгандагина Департамент ходимлари Жаҳонгирмирзони қўлга олишган.
Аввал ҳам фирибгарлик билан икки маротаба судланган Жаҳонгирмирзо Фозиловга нисбатан 228-моддаси тартибида жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракати бошлаб юборилди.
8479views2replies
0

Изоҳлар