Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг фарзандлари “мерос талашмоқда”

Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири, давлат мадҳияси муаллифи, раҳматли Абдулла Ориповнинг фарзандлари унинг меросини талашиб судлашишмоқда. 

20716views0replies
0

AbdullaOripov.com

«UzNews.uz»нинг бу воқеадан хабардор ишончли манбасига кўра Илҳом Орипов ҳамда Юлдуз Орипова ўзаро меросни бўлишиб олишни суд орқали амалга оширишга мажбур бўлмоқда. Албатта, мерос масаласида шоирнинг қолган фарзандлари номи келтириб ўтилган.
Марҳум Абдулла Ориповнинг рафиқалари Ханифа ая Мустафаеванинг даъво аризалари дастлаб суд томонидан кўриб чиқилган бўлиб, биз бу борада тўлиқроқ маълумот олиш учун ҳаракатни бошлаганимизда, ҳозирда у кишининг АҚШда эканликларини айтишди.
“UzNews.uz” ишончли манбаси хабарига кўра, Абдулла Ориповнинг мол-мулкига нисбатан, Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига “Меросхўр деб топиш ва мерос мулкидаги улушни белгилаш ҳақида”ги даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг номида қолган Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги Ёзувчилар ижод уйи кўчасида жойлашган 0.40 га кўчмас мулк ҳам мерос рўйхатида бор ҳамда бу жойни ҳам тенг тақсимлаш масаласи талаб қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, айнан мана шу жой Абдулла Ориповга қадар Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимга тегишли бўлган.
“UzNews.uz” бу борадаги турли “гап-сўзлар”га аниқлик киритиш мақсадида Абдулла Ориповнинг фарзандларидан бири билан боғланиш ҳаракатида, ва шундан сўнг тўлиқ тафсилотлар эътиборингизга тақдим этилади.
20716views0replies
0

Изоҳлар