Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Мажбурий ижро бюроси ходими пичоқлаб кетилди

Хонадонлардан бирининг электр энергиясидан бўлган қарздорлик сабаб, электр симини уздираётган Мажбурий ижро бюроси ходими уй эгаси томонидан пичоқланди.

6444views0replies
0

bbc.com

“UzNews.uz”нинг Анджондаги ишончли манбаси хабарига кўра, Андижон тумани Саноат МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Туман МИБ инспектори Б. Ҳамракулов, Наврўз МФЙ Меҳнат кўчаси 52-уйда яшовчи, 1991 йилда туғилган Ё. Охуновни яшаш хонадонига электр энергиясидан бўлган қарздорлиги эвазига, унинг яшаш хонадонидан электр симини уздираётган вақтида, Ё.Охунов “Нега уйимдаги электр симини узасан” - деб, ўзаро жанжаллашиб қолишади.
Натижада, уй эгаси қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан Б.Ҳамракуловни қорин қисмига 1 маротаба уриб оғир тан жароҳати етказган.
Олган тан жароҳати сабаб, Б. Ҳамракулов шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан эса туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
6444views0replies
0

Изоҳлар