Излаш
RUUZ

Жамият

ОАВ: Жаҳонгир Умаровни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари калтаклади

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тадбиркор Жаҳонгир Умаровнинг қўлидаги кўкариш излари у қўлга олингунга қадар бўлганлигини маълум қилди ҳамда у ИИББ ходимлари томонидан калтакланмагани айтилмоқда.

6584views2replies
0

Asiaterra.info

Хорижий интернет нашрлари орқали “Интеграл инвест” раҳбари ҳисобланган тадбиркор Жаҳонгир Умаров наркотик моддаларни ноқонуний сақлашда айбланиб Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олингани ва унинг қийноқларга солингани хабар қилинган эди.
1500 нафар ишчи фаолият олиб борадиган корхонасининг офисида қўлга олинган тадбиркорнинг хотинига кўра, унинг ёнига 0.9 грамм опий атайлаб ИИББ ходимлари томонидан солиб қўйилган. Нигора Умаровага кўра, унинг эри наркотик моддалар билан умуман қизиқмаган. Тошкент шаҳар ИИББ эса даставвал унинг эрини наркотик модда истеъмол қилишда ва кейинчалик тарқатишда айблаган.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан берилган расмий маълумотга кўра эса, вазни 10,22 грамм  опий моддаси билан Жаҳонгир Умаров ўз ишхонасида қўлга олинган. Шу воқеа ортидан эса унга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2 қисми билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, айнан унга нисбатан қўлга олиш жараёнида унинг тана қисмида кўкариш ва тан жароҳати излари бўлганлиги ҳам алоҳида таъкидланган.
6584views2replies
0

Изоҳлар