Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда яна бир бизнес марказда ёнғин чиқди (Видео)

Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳудудида жойлашган “Sigma” номли бизнес марказининг биносида ёнғин чиққани маълум қилинди.

4463views0replies
0

UzNews.uz

Тумандаги Нукус кўчаси 71-уйда жойлашган “Sigma” бизнес марказида 2018 йил 19 июль куни соат 05:17 да ёнғин содир бўлаётгани хабар қилинган.
“UzNews.uz”га маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБнинг жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 05:49 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида “Sigma” бизнес маркази биносининг ташқи қопламаси 30 кв.м. майдонида ҳамда ушбу марказнинг 4-қаватида жойлашган ижарада бўлган соғломлаштириш марказининг хонаси 25 кв.м. майдони ёнган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ва ходимларини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўрамоқда.
4463views0replies
0

Изоҳлар