Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган шахс “жазога тортилди” (Видео)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган қозоғистонлик фуқарога нисбатан Суд жазо тайинлади.

4222views0replies
0

UzNews.uz

Паркент туман маъмурий суди, Бўстонлиқ туман маъмурий суди биносида, ўтган очиқ суд мажлисида “UzNews.uz” мухбири ҳам иштирок этди.
Раислик қилувчи Азиз Эрназаров айбланувчи, Қозоғистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор Маржан Ускенбаевани Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди.
Унга нисбатан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида, яъни 172 минг 240 сўм жарима жазоси тайинланди ва жарима давлат ҳисобига ундирилиши Қарор қилинди.
4222views0replies
0

Изоҳлар