Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда хлор контейнерида ёрилиш содир бўлди: 19 нафар киши заҳарланди

Тошкент шаҳрида Хлор контейнерида содир бўлган ёрилиш натижасида жами 19 киши жабр кўрди, улардан бири воқеа жойининг ўзида вафот этди.

3890views0replies
0

ФВВ Ўзбекистон

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 14 июль куни соат 02:30 да Бектемир тумани “Олтин топган” МФЙ, саноат ҳудудида жойлашган “БЛУ МАРМАР” корхонаси ҳудудида хлор билан ишлаш жараёнида хлор моддаси контейнерида ёрилиш содир бўлган.
Натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди. 18 нафар киши эса хлор моддасидан заҳарланиш ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига жойлаштирилди.
Шифохонага ётқизилган 13 нафар ёлланма ишчиларнинг соғлиги тўлиқ тикланганлиги сабабли 2018 йилнинг 14 июль куни соат 10:30да уйларига рухсат берилган.
3890views0replies
0

Изоҳлар