Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев Остонада фуқаролиги бўлган София исмли робот билан учрашди (Фото)

Бугун, 6 июль куни Қозоғистонга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев, фуқароликка эга бўлган дунёдаги ягона, ўта ақлли бўлган София исмли робот билан учрашди.

5035views0replies
0

akorda.kz

Аввалроқ, Қозоғистонга ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашгани ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳамроҳлигида “Остона” халқаро молия марказини бориб кўргани ҳақида хабар қилган эдик.
Сафар чоғида Шавкат Мирзиёев инсоннинг психологияси ва унинг ўй-кечинмалари ҳақида фикр билдира оладиган, гонконглик олимлар томонидан яратилган София исмли ақлли робот билан ҳам учрашди.
София роботлар тарихида инсон каби фуқароликни олган тарихдаги илк робот ҳисобланади. У 2017 йилда Саудия Арабистони давлати фуқаролигини олгани айтилади. Шунингдек, у турли даражадаги тадбирларда мартабали шахслар билан учрашиши ҳамда суҳбатлашиш билан ҳам ном чиқарган.
Учрашув чоғида катта эҳтимол билан Шавкат Мирзиёев ўзини қизиқтирган саволлар билан Софияга мурожаат қилган.
5035views0replies
0

Изоҳлар