Излаш
RUUZ

Жамият

E-SUDга келиб тушган аризаларнинг 25,6 фоизи никоҳдан ажраш ташкил қилди

E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими орқали жами 387 672 та мурожаат келиб тушган. Шундан 227 593 таси суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризадан иборат.

2503views0replies
0

E-SUD

2018 йил 22 июнь ҳолатига кўра, фуқаролик ишлари бўйича республика судларига E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими орқали жами 387 672 та мурожаат келиб тушган. Шундан 227 593 таси суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза, 160 079 таси эса, даъво тартибида ҳал қилинадиган аризадан иборат.
Электрон шаклда келиб тушган даъво аризалари ва аризалар қуйидаги тоифалардан иборат: никоҳдан ажратиш - 25,6 фоиз, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлаш - 8,07 фоиз, шахснинг ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжатда исми мос келмаса, ҳужжатнинг унга тегишлилиги, тегишли эмаслиги фактини белгилаш - 7,1 фоиз, қарзни ундириш - 5,8 фоиз ва оилавий муносабатлар билан боғлиқ бошқа низолар - 5,1 фоиз.
Судларга E-SUD тизими орқали келиб тушган аризалар ва даъво аризаларининг ўртача 20 фоизи аёл-фойдаланувчилар томонидан берилган.
Бу ўз навбатида, жамиятимизда хотин-қизлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланаётганини кўрсатади.
Шунингдек, судларга электрон тарзда мурожаат қилаётган адвокатларнинг сони ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, бугунги кунда E-SUD тизимидан 379 нафар адвокат рўйхатдан ўтган бўлиб, улар томонидан шу йил бошидан буён фуқаролик ишлари бўйича судларга жами 7 915 та электрон аризалар топширилган.
Эслатиб ўтамиз, E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими Ўзбекистон Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасида фуқаролик ишлари бўйича барча судларда кенг жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидовнинг “UzNews.uz”га хабар беришича, бу электрон тизим фуқароларга судларга мурожаат этишда қатор қулайликлар яратиш билан бирга судлар фаолиятида очиқ-ошкоралик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилаётир.
2503views0replies
0

Изоҳлар