Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Чинозда "Аҳмадбой"нинг издоши қўлга олинди

Тошкент вилояти Чиноз туманида аҳолидан фоиз ҳисобида пулни икки баробар қийматда қайтариб беришни ваъда қилиб пул олган, аввал судланган К.Ю. қўлга олинди.

4000views0replies
0

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, муқаддам судланган К.Ю. 2016 йил май-июнь ойларида “Янгийўл автобизнес сервис МЧЖ” деб ёзилган сохта ташриф қоғози билан фуқароларнинг ишончига кириб, улардан фоиз ҳисобида пул ва қора молларни икки баробар қийматда қайтариб беришни ваъда қилиб, жами 330.500.000 сўм пулларини олган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4000views0replies
0

Изоҳлар